Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳиндистон бош вазирининг Шарқий Осиё давлатлари бўйича турнеси якунига етди
08:12 / 20.05.2015
680

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди сешанба куни Шарқий Осиёнинг уч давлатига – Хитой, Мўғулистон ва Жанубий Кореяга уюштирган сафарларини якунига етказди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Модининг ушбу давлатлар раҳбарлари билан ўтказган музокаралари муваффақиятли якунланган бўлса-да, мутахассисларнинг фикрича, бу умумий вазиятга кучли таъсир кўрсатмайди. Айтилишича, сафардан кўзланган бирламчи мақсад иқтисодий соҳага йўналтирилган бўлиб, биринчи навбатда Ҳиндистонга чет эли инвестицияларини жалб қилиш мўлжалланган эди.
Шунингдек, Мўғулистонга сафар ҳинд-мўғул муносабатларидаги дастлабки тажриба бўлгани айтилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top