Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия миграция хизмати муҳожирларни айрим имтиҳонлардан озод қилиш таклифи билан чиқди
08:02 / 20.05.2015
3014

Россия Федерал миграция хизмати рус тили давлат мақомига эга давлатлардан келадиган муҳожирларни тил, тарих ва Россия қонунчилиги асослари бўйича имтиҳонлардан озод қилиш ташаббуси билан чиқди. Бу борадаги қонун лойиҳаси ҳуқуқий-норматив актларни тайёрлаш порталида жойлаштирилди.
Қонун ижодкорларининг тушунтиришича, илгари рус тили давлат мақомига эга давлатлардан келган муҳожирлар рус тилини, Россия тарихи ва қонунчилигини билиши имтиҳон топшириш йўли билан исботлаши шарт эмас эди, аммо 2015 йилнинг 1 январидан улар бу ҳуқуқдан маҳрум қилинди. Бу ҳолат уларнинг Россия ҳудудида яшаш ва ишлаш учун ҳужжат олиш йўлида қўшимча қийинчилик ва тўсиқларга учрашига сабаб бўлмоқда. Шу боис уларни бу қийинчиликлардан озод қилиш таклифи билдирилди.
Бундан ташқари, қонун лойиҳаси турли мамлакатлардан ташриф буюрган муҳожирлар учун кўрсатилган соҳалар бўйича турли билим даражаларини талаб сифатида ўрнатишни таклиф қилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top