Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркия “Турк оқими” газ қувури қурилишида иштирок этмайдиган бўлди
19:05 / 20.05.2015
3230

Туркия “Турк оқими” газ қувури қурилишида иштирок этмайдиган бўлди. Бу ҳақда Туркия Энергетика ва табиий захиралар вазири Танер Йилдиз TRT Haber турк телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Йилдизнинг айтишича, қурилиш якунларига кўра Россия ва Туркия газ қувури қуруқликка чиқадиган Эдирне вилоятида газ сақлаш учун қўшма компания ташкил этишади.

Йилдиз Туркия ўзининг географик жойлашувининг барча имкониятларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалигини айтди, шунинг учун Туркия ҳукумати бир вақтда иккита энергетик лойиҳа: “Турк оқими” ва Трансанатолия газ қувури (TANAP)га ўз эътиборини қаратмоқчи. TANAP газ қувурига кейинроқ Туркманистон ҳам қўшилиши мумкин бўлади. Вазирнинг айтишича, бу лойиҳалар бир-бирига рақобат ҳосил қилмайди.


Улашинг
  • Теглар:
Top