Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
2015 йилнинг биринчи бошида “Ўзкимёсаноат”да 105 фоиз ўсиш кузатилди
18:40 / 21.05.2015
1399

2015 йилнинг январь-апрель ойларида “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси корхоналарида ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 105 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда компаниянинг расмий сайтида эълон қилинган корхоналар иши ҳисоботида айтиб ўтилди.

Келтирилишича, ҳисобот даврида 688.1 млрд сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу давридаги ўсиш суръатларига нисбатан 104.6 фоизга кўпдир.

Бундан ташқари, 59.9 млрд сўмлик халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилги кўрсаткичлардан 106.3 фоизга кўпроқ.
Шунингдек, 423.7 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан, 339.5 минг тонна азот, 42.8 минг тонна фосфор, 41.4 минг тонна калий ўғитлари ишлаб чиқарилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top