Қозоғистон ОБСЕнинг президентлик сайловларига нисбатан айтган танқидларига жавоб берди
12:19 / 21.05.2015
2108

Қозоғистон Марказий сайлов қўмитаси ОБСЕ қошидаги демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюронинг Кузатувчилар миссияси эълон қилган танқидий мулоҳазаларга тўла ҳажмда қўшилмаслигини айтиб ўтди.
Маълумки, 26 апрель куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтказилди. Унда амалдаги президент Нурсултон Назарбоев 97.75 фоиз овоз тўплади. ОБСЕ кузатувчилари бўлиб ўтган кампаниянинг айрим қирраларини танқид қилди.
“Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов қўмитаси ОБСЕ миссиясининг қуйида келтирилган танқидий мулоҳазаларига тўла ҳажмда қўшилмайди”, – таъкидланади ҳужжат матнида. Жумладан, МСКнинг фикрича, сайлов жараёнининг ошкоралиги ва шаффофлиги таъминлаб берилган эди.
Бундан ташқари, ҳужжат муаллифларининг фикрича, қозоғистонликлар барқарорлик ва тараққиёт учун овоз берган.
Марказий сайлов қўмитаси Назарбоевга қарши тура оладиган муқобил номзоднинг йўқлиги, овоз санашда йўл қўйилган айрим техник хатолар борасида айтиб ўтилган танқидий фикрларга ҳам ўз муносабатини билдириб ўтди.


Улашинг
  • Теглар:
Top