Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркиянинг Hurriyet газетаси мамлакат президентини ҳақоратлагани учун 8 минг доллар жаримага тортилди
23:18 / 21.05.2015
2286

Анқара суди Hurriyet газетасидан Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ҳақоратлагани учун жарима сифатида 8 минг доллар ундириш ҳукмини чиқарди.

Суднинг айтишича, газетада президент ҳақида чоп этилган мақоланинг муаллифи Мехмет Йилмаз президентнинг шахсий ҳуқуқларига тажоввуз қилган. Гап 2014 йилнинг 25 августида чоп этилган мақола ҳақида кетмоқда. Унда Эрдўған коррупцияда айбланган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top