Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Нурсултон Назарбоев Бирлашган Евроосиё иқтисодий майдони ташкил қилиш таклифи билан чиқди
19:20 / 22.05.2015
3949

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Бирлашган Евроосиё иқтисодий майдонини ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Nur.Kz интернет нашри хабар тарқатди.

«Бизга барча аъзо мамлакатларнинг миллий манфаатлари ҳисобга олинган ягона қоида керак. Қоидалар биринчи навбатда савдо, транспорт тузилмаси ва ресурслар айланмасига нисбатан қўлланилиши керак», дея таъкидлади Назарбоев Остонадаги иқтисодий форумда сўзлаган нутқида.

«Бирлашган Евроосиё майдони давомида ҳам доим амалда бўлган майдон ташкил қилиниши зарур. Ушбу майдон орқали минтақаларнинг ривожланиши бўйича, аъзо давлатлар ўртасидаги интеграция даражасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади».

«Биз минтақадаги ҳар бир давлатни Евроосиёнинг янги фаровон кунларининг бир қисми бўлиши учун ҳаракат қилишимиз керак бўлади», дея гапириб ўтди Қозоғистон раҳбари.


Улашинг
  • Теглар:
Top