Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путиннинг Тимченко ва Миллер билан иқтисодий алоқалари инкор қилинди
17:20 / 22.05.2015
2140

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Ғарб оммавий ахборот воситаларининг Владимир Путинга қўйган айбларини инкор қилишини таъкидлаб ўтди.

ТАСС агентлигининг эслатиб ўтишича, хориж матбуотида Россия етакчисининг бизнесменлар Геннадий Тимченко ва Алексей Миллер билан яқин иқтисодий алоқаларда эканлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди.
Песковнинг сўзларига қараганда, “Лондоннинг ва Нью-Йоркнинг икки ҳурматли нашри” Кремлга “криминалистик ёки прокурорларча услубда” мурожаат йўллаган.

“Улар берган 21 саволнинг барисига битта жавоб бор – Йўқ!”, – қўшимча қилди матбуот котиби.


Улашинг
  • Теглар:
Top