Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
«Бунёдкор» клуби ўз майдонида «Динамо»ни кичик ҳисобда енгди
21:13 / 23.05.2015
642

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Динамо” учрашувида Сергей Лушчан шогирдлари кичик ҳисобда зафар қучишди. Учрашув тенг курашлар остида кечди.

“Бунёдкор” яримҳимоячиси Сардор Рашидов 77-дақиқада Минори Сато билан ажойиб комбинация ташкил қилиб, Мельничукни ожиз қолдира олди.

Ушбу гол учрашувда ягоналигича қолди. “Бунёдкор” ўз майдонида кечган ўйинда ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритди. Эндиликда жамоа ҳисобида 9 ўйиндан кейин 18 очко йиғилган ва "қалдирғочлар" тупнир жадвалида олтинчи ўринга жойлашишган.

“Бунёдкор" - "Динамо" - 1:0 
Гол: С.Рашидов (77)
"Бунёдкор": Мурод Зухуров, Акмал Шораҳмедов, Хайрулло Каримов, Анвар Ғофуров, Шакер Зуаги, Жовлон Иброҳимов, Сато Минори, Обид Жўрабоев, Сардор Собирхўжаев, Сардор Рашидов, Темур Аюпов
"Динамо": Андрей Мельничук, Ильдар Маматказин, Максимилиан Фомин, Отабек Зокиров, Азиз Ибрагимов, Акмал Холмуродов, Жасур Азимов, Комил Шарофутдинов, Маъруфжон Муродов, Николай Чипев, Аваз Агалиев.


Улашинг
  • Теглар:
Top