Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳусийчиларнинг хакерлик гуруҳи Саудия Арабистони ТИВ сайтига ҳужум қилишди
12:01 / 23.05.2015
1425

Ямандаги "Ансор Аллоҳ" номли ҳусийчилар ташкилоти таркибидаги "Яман электрон армияси" номли хакерлик гуруҳ Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги сайтига ҳужум уюштиришди.
Интернет хавфсизлиги бўйича мутахассис ҳисобланувчи кувайтлик таҳлилчи Абдулла ал-Алининг ўз твиттери орқали маълум қилишича, бу ҳужум орқали Саудия Арабистони ТИВнинг минглаб махфий ҳужжатлари ўғирланган.
Унинг ёзишича, Саудиялик бир қанча амалдорларга тегишли маълумотлар, шунингдек, қироллик оиласи аъзолари ҳақидаги маълумотлар ҳам хакерлар томонидан ўғирланган.
Ўз навбатида, Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги бу сайтга хакерлар ҳужуми содир бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top