Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистонда 17,5 минг нафар ёлғиз кексаларга ижтимоий кўмак кўрсатилмоқда
09:34 / 23.05.2015
693

Ўзбекистонда 17,5 минг нафар кекса, ёлғиз пенсионерлар ва ногиронлар ижтимоий кўмакка муҳтож, бу ҳақда Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берган маълумотларда айтилмоқда.

5589 нафар пенсионер бепул дори-дармон билан таъминланган.

17,5 минг нафар кекса, ёлғиз пенсионер ва ногиронларга 1096,9 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган.

Ижтимоий хизмат кўрсатиш ходимлари 16,3 минг кексалар ҳолидан хабар олиб турибди, улардан 1,2 минг нафари ёрдамни рад этган. 4,6 минг нафар кекса зарурий озиқ-овқатлар тўплами билан таъминланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top