Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Пхеняньда Кореянинг бирлашишини қўллаб-қувватловчи марш бошланди
11:26 / 23.05.2015
3466

КХДР пойтахти Пхеньян шаҳрида Корея яриморолида ягона давлат бўлишини қўллаб-қувватловчи халқаро аёллар ташкилоти томонидан марш ўтказилмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берган.

Хабарда айтилишича, 15та давлтадан келган 30 нафарга яқин аёл бу маршда иштирок этмоқда.

Бу маросимнинг очилиш маросимида Тинчлик учун Нобель мукофоти лауреати бўлган Мейрид Магуайр (У 1976 йилда Шимолий Ирландиядаги зиддиятнинг ҳал қилинишига ўз ҳиссасини қўшган) ҳам қатнашган.
У ўз нутқида икки корейс давлати аёллари ягона давлатда яшашини исташини маълум қилиб ўтган. Маросим "Ягона Корея" мусиқаси садолари остида ўтказилган.

Очилиш маросимидан кейин икки давлат ўртасидаги бетараф ҳудуд томон юриш бошланган. Ҳуқуқ фаоллари чегарани кесиб ўтиб, Жанубий Корея ҳудудига киришни мўлжаллашган.


Улашинг
  • Теглар:
Top