Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Федерал қидирувлар бюроси Вашингтон марказидаги шубҳали автомобилни портлатиб юборди
12:54 / 25.05.2015
2544

АҚШ Федерал қидирувлар бюроси АҚШ пойтахтида хавфли операцияни амалга оширди. Хабар берилишича, байрам тадбирларига тайёргарлик кўрилаётган шаҳарнинг марказий хиёбонида ФҚБ ходимлари ичида қўлбола портловчи қурилмаларга ўхшаш буюмлар бўлган шубҳали автомобилни аниқлаганлар.

Эҳтиёткорлик чоралари сифатида бу қурилмаларни автомобиль билан бирга портлатиб юборишга қарор қилинган. ФҚБнинг махсус аксилтеррорчилик бўлинмаси ходимлари автомобилни портлатиб юборишди.

Қайд этилишича, операция ўтказилган ҳудудда байрам томошаси бўлиб ўтиши керак бўлган ҳамда минглаб аҳоли ва меҳмонлар томоша жойига тўпланишга улгуриб бўлишган. Автомобиль эгаси аниқланиб, ҳибсга олинган. Бироқ ҳозирча унга бекор қилинган ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланганлик айби қўйилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top