Касьяновга АҚШ фуқаролигини бериш бўйича имзо тўплаш бошланди
08:32 / 25.05.2015
2411

АҚШда россиялик мухолифатчи сиёсатчи Михаил Касьяновга фуқаролик бериш бўйича имзо тўплаш бошланди. Бу ҳақдаги петиция Change.org порталида жойлаштирилди.
Мурожаатда айтилишича, Касьянов демократик қадриятларни тарғиб қилиш бўйича катта ишларни амалга оширгани, шунингдек, АҚШ позициясини ҳимоя қилгани учун ушбу мамлакат фуқаролигини олишга ҳақли.
“Биз АҚШ президенти Барак Обама ва Конгресс Касьяновга АҚШ фуқаролигини бериш масаласини кўриб чиқишини талаб қиламиз”, – дейилади мурожаатда.
Петицияни аллақачон 10 минг киши имзолади. Унинг кўриб чиқилиши учун яна 15 минг имзо талаб қилинади.


Улашинг
  • Теглар:
Top