Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия ва Хитой “совуқ уруш” замонларидаги каби фикрлашдан воз кечишга чақирмоқда
22:36 / 25.05.2015
4597

Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ва Хитой давлат кенгаши аъзоси Ян Цзечининг учрашувида қўшма баёнот қилинди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“70 йилдан бери БМТ низомининг мақсад ва тамойиллари ўзининг долзарблигини сақлаб келмоқда. Бироқ ундаги ғояларни тушуниш ва жорий қилиш жараёни ҳанузгача якунланмаган. Давлатлар бир-бирларининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий бирлиги, ижтимоий-сиёсий тузилмаси ва ривожланиш йўллари танловини ҳурмат қилишлари керак”, дейилмоқда ҳужжатда.

Хитой ва Россия давлатнинг ички ишларига аралашиш ва “ташқаридан ҳукуматни алмаштиришга уринишлар”ни мақсадга мувофиқ эмаслигини айтишмоқда.


“Муҳими, барча давлатлар “совуқ уруш” замонларидаги фикрлашдан воз кечиб, ҳамкорликка асосланган узоқ муддатли, ажралмас ва умумий хавфсизликнинг янги кўринишини шакллантиришлари керак”, деб ҳисобламоқдалар томонлар.


Улашинг
  • Теглар:
Top