Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Флорентино Перес: Янги бош мураббий испан тилини билса яхши бўларди
10:06 / 26.05.2015
1310

"Реал" президенти Флорентино Перес янги бош мураббий ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Агарда янги бош мураббий испан тилини билса яхши бўлар эди. 

Мен бу учрашув олдидан Карло Анчелотти билан гаплашиб олдим. У ҳақида фақат шуни айтишим мумкинки, у ҳақиқий жентльмен ва барчасини тўғри тушунмоқда. 

Футболчилар уларга Анчелотти ёқишини айтишганди. Менда ҳам шундай ҳиссиётлар бор. Мухлисларимиз ҳам Карлони яхши кўради. У бизнинг тарихимизнинг бир қисми", - дейди Перес.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" қизиқиш билдираётган мураббийлар орасида Рафаэль Бенитес, Юрген Клопп ва Унаи Эмери борлиги айтилган эди. Улар орасида Бенитес ва Эмери испан тилида эркин сўзлашади.


Улашинг
  • Теглар:
Top