Польшадаги сайловларида Анджей Дуда ғалаба қозонгани расман эълон қилинди
08:03 / 26.05.2015
1593

Полшада 25 май куни бўлиб ўтган президент сайловининг иккинчи тури якунларига кўра мамлакатдаги йирик мухолифат партияси “Қонун ва адолат” етакчиси Анджей Дуда ғалаба қозонди.

Маълум бўлишича, Дуда учун 51,55 фоиз сайловчилар, амалдаги президент Бронислав Коморовский учун 48,45 фоиз сайловчилар овоз берган. Иккинчи тур сайловда сайловчиларнинг 52,56 фоизи иштирок этган.

Мамлакат бош вазири Ева Копач янги президент билан яқиндан ҳамкорликда ишлашини таъкидлаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top