Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Берлин полицияси маҳаллий масжид имомини текширувдан ўтказмоқда
19:13 / 27.05.2015
2384

Берлин полицяси маҳаллий масжидлардан бирининг имоми Мурат Атаевни текширувдан ўтказмоқда. Маълум бўлишича, у “Медуза” онлайн нашрига берган интервьюсида ИШИД таркибидаги рус тилли жангарилар ҳақида фикр билдирган.
22 май куни олиб борилган интервьюда Атаев ИШИДнинг Германиядаги “ахборий агрегатори” эканлигини, ИШИД ҳақида тарқатилаётган ахборотнинг нотўғри эканлигини, у ўзи бошқараётган ҳудудларда шариат доирасида тинч ҳаётни таъминлаб бераётгани даъво қилган. Шунингдек, у европалик журналистларнинг қатл қилинишини оқлаган.
Унинг бу сўзлари юзасидан полиция томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top