Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Москванинг икки жамоаси Қозоғистон чемпионатида тўпурарлик қилган футболчига қизиқиш билдирмоқда
11:45 / 27.05.2015
1606

Олма-Отанинг «Қайрат» клуби ҳужумчиси Жерар Гоу фаолиятини Россиянинг топ-клубларидан бирида давом эттириши мумкин. Манба маълумотларига кўра, ивуарлик футболчига Москванинг икки жамоаси қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсумда Гоу «Қайрат» таркибида 13та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол уришга муваффақ бўлди (голларнинг учтаси пенальтидан урилган).

Гоу бунгача ҳам Россия Премьер-лигасида тўп сурган: 2013 йил июлида у «Краснодар» билан уч йиллик шартнома имзолаб, жамоа сафида олти ўйинда майдонга тушган ва битта гол урган.

Ҳужумчи 2014 йил ёзида «Қайрат»га ўтиб, Қозоғистон чемпионатидаги иккинчи ўйинидаёқ хет-трикни расмийлаштирган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top