Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия ва Ҳиндистон 2015 йилда биргаликдаги ҳарбий-денгиз ўқув машғулотларини ўтказади
19:06 / 27.05.2015
1589

Россия ва Ҳиндистон 2015 йилда биргаликдаги ҳарбий-денгиз ўқув машғулотларини ўтказади. Ушбу ҳолат юзасидан маслаҳатлашувлар июнь ойида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Шарқий ҳарбий округ вакили, полковник Александр Гордеевга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Владивостокда 1–4 июнь кунлари Indra Navy-2015 Россия-Ҳиндистон биргаликдаги ҳарбий-денгиз ўқув машғулотларини ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича биринчи анжуман бўлиб ўтади. Томонлар машғулотларнинг ўтказилиши муддати, иштирокчиларнинг кучлари ва воситалари таркибини кейинги икки анжуманда муҳокама қилишади ва тасдиқлашади”, – деб айтди Гордеев.

Машғулотлар ўтказиладиган ҳудудни белгилаш масаласи бўйича июнда бўлиб ўтадиган анжуманда келишиб олинади.


Улашинг
  • Теглар:
Top