24 йил ичида Қозоғистонга бошқа давлатлардан қарийб 1 млн қозоқ кўчиб келди
19:27 / 28.05.2015
2165

1991 йилдан бугунга қадар Қозоғистонга бошқа давлатлардан 259 539 қозоқ оиласи ёки 953 908 киши кўчиб келди. Улар бугунги Қозоғистон аҳолисининг 5.5 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аниқлаштирилишича, уларнинг аксарияти (61.5 фоизи) Ўзбекистондан ташриф буюрган. Қолганлари Хитойдан (14.3 фоиз), Мўғулистондан (9.3 фоиз), Туркманистондан (6.8 фоиз), Россиядан (3.5) ва бошқа давлатлардан (3.5 фоиз) келган.
Янги кўчиб келганларнинг кўпчилиги Жанубий Қозоғистон, Олма-Ота, Манғишлоқ ва Жамбул вилоятларига жойлашган. Уларнинг 55.6 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшда. 18 ёшгача бўлганлар 39.9 фоизни, нафақахўрлар 4.5 фоизни ташкил қилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top