Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Истомин “Ролан Гаррос” турнирининг жуфтлик баҳсларида иштирокини давом эттирмоқда
12:35 / 28.05.2015
788

Франция пойтахти Париж шаҳрида теннис бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи, йилнинг тўртта йирик турниридан иккинчиси ҳисобланган “Ролан Гаррос” мусобақаси давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 28 миллион еврони ташкил этувчи Франция Очиқ чемпионатининг жуфтликлар мусобақаси биринчи даврасида Ўзбекистон вакили Денис Истомин иккинчи даврага йўл олганди.

28 май куни Истомин иккинчи давра баҳсида кортга чиқади. Қозоғистонлик Андрей Голубев билан тандем ҳосил қилган ҳамюртимизнинг иккинчи даврадаги рақиблари франциялик теннисчилар – Николас Маю ҳамда Пьер-Юг Эрбер бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Истомин ва Голубев илк даврада яна бир қозоғистонлик теннисчи Михаил Кукушкин ва швециялик Юхан Брунстрёмни 7:6, 6:4 ҳисобида таслим этишган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top