Ди Мария "Бавария"га ўтиши мумкин
10:43 / 29.05.2015
1151

"Манчестер Юнайтед"нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Анхель Ди Марияга Германия гранди «Бавария» қизиқиш билдирмоқда.

Kicker маълумотларига кўра, мюнхенликлар спорт директори Михаэль Решке 27 ёшли футболчи масаласида «Манчестер Юнайтед» вакилларига қўнғироқ қилган.

Агар «МЮ» Ди Марияни қўйиб юборишга рози бўлса, «Бавария» уни сотиб олишдан манфаатдорлиги айтилган.

Маълумот учун, Ди Мария Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 27 учрашувда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 12та самарали тўп узатишни амалга оширди.


Улашинг
  • Теглар:
Top