Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дунёнинг иккинчи энг бой одами ўзининг Манхэттендаги уйини 80 млн долларга сотмоқчи
18:09 / 29.05.2015
2907

Яқинда Forbes журнали томонидан тузилган дунёнинг бой инсонлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаган мексикалик олигарх Карлос Слим ўзининг Манхэттендаги уйини 80 млн долларга сотмоқчи, деб хабар бермоқда Variety.

Уйнинг умумий майдони 1850 кв.метрдан каттароқ бўлиб, унда 25та хона мавжуд. Уларнинг 10таси ётоқхона ҳамда 11таси меҳмонхона. Бизнесмен бу уйни 36 млн долларга сотиб олган.

Маълумот учун, Карлос Слимнинг бойлиги 77,1 млрд долларга баҳоланади. Аввалроқ, у бир неча йил Forbes рейтингини бошқарган. 


Улашинг
  • Теглар:
Top