Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Луис Энрике: "Финални ўз уйида ўтказган жамоаларнинг мағлубиятга учрагани ҳам кузатилган"
21:18 / 29.05.2015
1600

“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике Испания кубоги финали арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен ўйин муҳити ўзига хос бўлишини кутмоқдаман. “Атлетик” ҳозир ҳам мавсум давомида бизга қарши курашган ҳолатида. Бу жамоа босим ўтказади ҳамда эркин нафас олиш имконини бермайди.

“Камп Ноу” ажойиб майдон. Бироқ финални ўз майдонида ўтказган жамоаларни мағлубиятга учраган ҳолати ҳам кузатилган.

Суареснинг аҳволи яхши. У ҳафта давомида машғулотларда қатнашди ва финалда ўйнаши мумкин”, – деди Энрике. 


Улашинг
  • Теглар:
Top