Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Массимилиано Аллегри: “Бизда Мессидан, Неймардан чўчиш ҳисси бўлиши керак эмас”
22:32 / 29.05.2015
1291

“Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри Чемпионлар Лигасининг финалида “Барселона”га қарши кечадиган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз ғайрат билан тўлиб-тошишимиз керак. Бу табиий ҳолдир, ахир жамоа уч фронт бўйича охиригача етиб келган бундай мавсум яна такрорланишининг эҳтимоли камдир.

“Барселона” биздан устунроқ эмас. Бироқ бу буюк жамоани ютиш, омад кулиб боқишига ишониш учун имкониятдир – ахир бундай воқеалар Чемпионлар Лигасида кўп маротаба содир бўлган.

Мессидан ёки Неймардан қўрқиш ҳисси бўлиши керак эмас. Биз нима учун улардан қўрқишимиз ҳам керак? Улар ажойиб ўйинчилар. Бироқ қўрқув учун асос йўқ. Бундай учрашувларда дунё даражасидаги ўйинчилар билан тўқнаш келиш бор нарса. Биз финалгача етиб кела олган эканмиз, демак жамоамиз рақибда бор бўлган барча жиҳатларга эга”, – деб айтмоқда италиялик мутахассис.


Улашинг
  • Теглар:
Top