Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Спартак” Мурот Яқин билан шартномани бекор қилди
17:44 / 30.05.2015
1247

Москванинг “Спартак” футбол жамоаси бош мураббий Мурот Яқин билан шартнома бекор қилинишини маълум қилди. Бу борадаги хабарнома жамоанинг расмий сайтида эълон қилинди.
Хабарда таъкидланишича, жамоа янги мавсумга тайёргарликни бошқа мураббий раҳбарлигида бошлайди.
“Спартак” Мурот Яқинга амалга оширилган ишлар учун миннатдорчилик билдиради”, – дейилади мурожаатда.
Ихтисослашган матбуотда тахмин қилинишича, Яқиннинг ўрнини Тула “Арсенал”и мураббийи Дмитрий Аленичев эгаллаши мумкин.


Улашинг
  • Теглар:
Top