Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Google компанияси Android операцион тизимининг янги версиясини намойиш қилди
08:32 / 30.05.2015
2132

Google компанияси Android операцион тизимининг Android M деб ном олган янги версиясини намойиш қилди.

Маълумотларга кўра, янги операцион тизим намойиши вақтида компания вакили дастурчилар операцион тизимга юзлаб янги тузатишлар киритишганини маълум қилди.

Янни операцион тизимнинг ривожлантирилиши йўналишлари айтилди. Улар орасида Chrome браузери билан чуқур интеграция, камера ва микрофон учун дастурларга киришни кўпроқ назорат қилиш ҳамда электр истеъмолини оптималлаштириш кабилар бор.

Қайд этилишича, фойдаланувчилар Android M операцион тизимини жорий йилнинг 3-чорагидан олишлари мумкин бўлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top