Афғонистонда бир кунда Толибоннинг 30дан ортиқ жангариси йўқ қилинди
12:10 / 31.05.2015
3099

Афғонистон ҳарбийлари томонидан бир кунда Толибон ҳаракатининг 33 жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги баёнотига таянган ҳолда Khaama Press агентлиги хабар бермоқда.
Бундан ташқари, олиб борилган ҳарбий амалиёт давомида яна 42 жангари яраланган, 5 нафари қўлга олинган. Шунингдек, 5та портловчи ускуна зарарсизлантирилган. Ўз навбатида, Афғонистон армиясининг 2 аскари жангарилар томонидан ўлдирилган.
Маълум қилинишича, ҳарбий ҳаракатлар Сарипул, Қандаҳор, Урузгон, Ҳилманд, Қундуз, Лоғар, Каписа ва Пактия вилоятларида ўтказилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top