Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Англия 2018 йилги Жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилиши мумкин
10:11 / 31.05.2015
6540

Англия Футбол уюшмаси раҳбари Грег Дайк ФИФА президентлигига Йозеф Блаттернинг қайта сайланиши муносабати билан Англия миллий терма жамоаси 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилишга тайёрлигини маълум қилди.
“Европа ва Лотин Америка мамлакатларининг катта қисми Блаттерга қарши овоз берди. Амалда ушбу икки минтақа жаҳон чемпионатида асосий роль ўйнайди. Англия ёлғиз ҳолда бойкот уюштирса, ФИФА бунга кўз юмиб қўя қолади. Аммо, агарда УЕФА жаҳон чемпионатида қатнашишдан бош тортса, биз уларга қўшиламиз”, – унинг сўзларини келтиради The Guardian нашри.


Улашинг
  • Теглар:
Top