Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Днепр” Европа Лигасига чиққани учун 9 млн евро мукофот пулини олмайди
16:56 / 01.06.2015
2127

Украинанинг “Футбол 1” телеканали бошловчиси Александр Денисовнинг маълумот беришича, “Днепр” жамоаси Европа Лигасига йўлланмани қўлга киритгани учун олиши керак бўлган 9 млн евро мукофот пулидан маҳрум бўлган.
“Жамоа олиши керак бўлган 9 млн евро Германиянинг Hochtief компанияси ҳисобига ўтказиб берилади. Бу компания “Днепр-Арена” стадионини қурган бўлиб, гўёки зарурий тўловни олмаган. Бу борадаги ҳукм Швейцария суди томониданчиқарилган”, – деди бошловчи.

“Шундай қилиб, жамоа бу пулларни олмайди, Игорь Коломойский футболчиларга ўз чўнтагидан миннатдорчилик билдириши мумкин”, – қўшимча қилди Денисов.


Улашинг
  • Теглар:
Top