Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Эрдўған мухолифатни олтин унитазлар қидиришга чақирди
17:01 / 01.06.2015
2811

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған унинг саройидан олтин унитаз топилган тақдирда истеъфо беришга тайёр, деб хабар беради Reuters агентлиги.
Эрдўған мухолиф Халқ-республика партияси етакчиси Камол Қиличдорўғлини президент саройидан олтин унитазлар қидириб кўришга чақирди.
“Сиёсат ҳалол олиб борилиши керак. Агар партия раиси олтин унитазлар ҳақида гапирадиган бўлса, саройга ўзи келиб текшириб кўрсин. Агар у олтин унитаз топса, мен истеъфога чиқаман. Тополмаса, унинг ўзи кетармикан? Мен котибга уни саройга киритиш ҳақида кўрсатма бераман”, – унинг сўзларини келтиради агентлик.
Эслатиб ўтамиз, Қиличдорўғли ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси “олтин унитазлар миқдори бўйича дунёда биринчи ўринда” эканлигини иддао қилган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top