Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Луис Энрике: “Атлетик” ўйинчилари ўрнида бўлганимда Неймарнинг финтига кескинроқ жавоб берган бўлардим”
10:08 / 01.06.2015
2429

“Барселона” футбол жамоаси бош мураббийи Луис Энрике Испания Кубоги финалининг “Барселона”-“Атлетик” (Бильбао) учрашувининг сўнгги дақиқаларида рўй берган кўнгилсиз воқеа хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу воқеада “Барса” ҳужумчиси Неймарнинг амалга оширган финти “Атлетик” ўйинчиларининг эътирозига сабаб бўлган ва натижада жамоалар ўйинчилари орасида даҳанаки жанг чиққан.
Учрашув 3:1 ҳисобида каталонияликлар фойдасига ҳал бўлган.
“Агар мен “Атлетик” ўйинчиларининг ўрнида бўлганимда, Неймарнинг финтига худди шундай, балки ундан ҳам кескинроқ жавоб берган бўлардим. Бундай олифтагарчиликлар Испанияда хушланмайди.
Бироқ Неймар шу тариқа ўзига бириктирилган рақибини камситмоқчи бўлмаган. Шунчаки Бразилияда бу борада бошқа маданият шаклланган. Секин-аста Неймарни ўзини назорат қилишга ўргатиб борамиз”, деб айтди Луис Энрике.


Улашинг
  • Теглар:
Top