Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия нефть ва газ университетининг Тошкент филиали жорий йилда 150 талабани ўқишга қабул қилади
15:07 / 01.06.2015
1230

Россия Давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали 2015/2016 ўқув йилида 150 нафар талабани ўқишга қабул қилади.
2015 йилнинг 28 май куни Вазирлар Маҳкамаси университет учун кейинги ўқув йилига ажратилган квотани тасдиқлади. Унга кўра, университет “Газ, газ конденсати ва ер ости омборларини эксплуатация қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш”, “Геологик разведка технологияси” ва “Нефть ва газ қудуқларини бурғулаш” мутахассисликлари бўйича 25тадан болани ўқишга қабул қилади.
“Нефть объектлари эксплуатацияси ва уларга хизмат кўрсатиш”, “Ташкилот ва корхоналар иқтисодиёти”, “Қувур транспорти объектларини қуриш ва таъмирлаш” факультетларига ҳам 25 нафардан талаба қабул қилинади.
Айрим факультетларда грант чегараси 10 киши, айримларида эса 5 киши қилиб белгиланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top