Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тбилисида Саакашвилининг унинг ортидан Грузия махсус хизматлари пойлаб юргани ҳақидаги гаплари рад этилди
20:14 / 01.06.2015
1779

Тбилисида Михаил Саакашвилининг Украинада унинг ортидан Грузия махсус хизматлари кузатиб юргани ҳақидаги гаплари рад этилди. Бу ҳақда “Грузия Online” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бир неча кун аввал Саакашвили унинг ортидан кузатилаётгани ва Грузия агентларидан бири қўлга олинганини маълум қилганди.

Грузия Ички ишлар вазири ўринбосари Арчил Талаквадзе Одесса вилояти губернатори ноўрин ҳазил қилганини айтган. “Албатта, мен бу ҳолатни истесно қиламан. Бунинг устига, Грузия махсус хизматларининг бирорта ходими хорижда собиқ президент айтаётгандек шаклдаги фаолият билан шуғулланмайди”, деб айтди Талаквадзе.


Улашинг
  • Теглар:
Top