Туркманистон делегацияси Ўзбекистон республика товар хомашё биржасига ташриф буюрди
15:35 / 01.06.2015
910

Туркманистон нефтгаз ва табиий ресурслар саноати вазири ўринбосари Муротгелди Мередов бошчилигидаги гуруҳ Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржасига ташриф уюштирди.

Биржанинг матбуот хизмати орқали хабар берилишича, туркманистонлик меҳмонлар биржа фаолияти билан танишиб, ўзаро алоқаларнинг истиқболли йўналишларини кўриб чиқишган.

Эслатиб ўтиш жоизки, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 2013 йилда Ўзбекистонга ташрифи чоғида Туркманистон ҳамда Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида битим имзоланганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top