Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ФИФА бош котиби ташкилот ҳисобидан Уорнерга 10 млн доллар ўтказиб бергани маълум қилинди
12:36 / 02.06.2015
2223

ФИФА мутасаддиларининг порахўрлиги билан боғлиқ янги тафсилотлар маълум бўлди.

2008 йилда ФИФА бош котиби бўлиб фаолият олиб борган Жером Вальке ташкилот вице-президенти Жек Уорнерга тегишли бўлган корхона ҳисоб рақамига 10 миллион доллар ўтказиб берган. Бу пуллар ФИФА ҳисобидан олинган ва 2010 йилги жаҳон чемпионати ЖАРда ўтказилиши учун пора сифатида ишлатилган бўлиши мумкин.

Шу билан бирга айтилишича, Вальке бу пуллар пора сифатида ишлатилганидан бехабар бўлиши мумкин. Бу ҳақда New York Times нашрида ёзилган.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим, ушбу фактлар ФИФА президенти Йозеф Блаттерга нисбатан ишонч путур етишига сабаб бўлиши мумкин.


Улашинг
  • Теглар:
Top