Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкентда ёш иқтисодчи олимлар форуми бўлиб ўтди
13:53 / 02.06.2015
1554

29 май куни Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги макроиқтисодий тадқиқотлар институти билан ҳамкорликда IV ёш иқтисодчи олимлар форумини ўтказди.
Институт матбуот хизматининг хабар беришича, бу йилги форум “Институционал муҳит ва инсон капитали миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш омиллари сифатида” мавзусида ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистоннинг кўплаб олий ўқув юртларидан, шунингдек, хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги филиалларидан ташриф буюрган мутахассислар иштирок этди. Тадбир доирасида ёш иқтисодчи олимларнинг 50та энг яхши ҳисоботлари кўриб чиқилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top