Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ Нобел мукофотини топшириш маросимида қатнашиш учун Ослога борадиган Сноуденни қабул қилмасликни маслаҳат бермоқда
07:08 / 03.06.2015
2600

АҚШ Давлат департаменти вакили Мари Харф Норвегия ҳукуматига АҚШнинг собиқ ходими Эдвард Сноуденни қабул қилмасликни маслаҳат берди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Биз бундай маслаҳатни исталган давлатга берган бўлардик. Сноуден фақатгина битта жой – АҚШга жўнатилиши керак ҳамда ўзига қўйилган барча айбловлар учун жавоб бериши керак”, деб таъкидлаб ўтди Харф.

Эдвард Сноуден Норвегияга норвегиялик ёзувчи Бьернстьерн Бьернсон номидаги мукофотни олиш учун таклиф этилган.

Аввалроқ шу муносабат билан Эдвард Сноуден Норвегияга бориши мумкинлиги маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top