Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бенитес "Реал" бош мураббийлигига тайинлангани расман тасдиқланди
13:37 / 03.06.2015
1089

"Наполи" жамоасининг собиқ бош мураббийи ҳисобланадиган испаниялик мутахассис Рафаэль Бенитес расман "Реал" бош мураббийи сифатида тасдиқланди.

Мадридликлар ушбу мутахассис билан 3 йиллик шартнома имзолашган.

Бенитесни жамоанинг янги бош мураббийи сифатида таништириш маросими бугун, 3 июнь куни, Тошкент вақти билан 15:00 да ўтказилиши режалаштирилган.

Бироз олдинроқ, Бенитес "Реал"да йилига 4 миллион евро маош олиши хабар қилинганди.

Маълумот учун, у "Реал"да 1989-1994 йиллар мобайнида ҳам турли ёш даражасидаги жамоалар мураббийи ва асосий жамоа мураббийи ёрдамчиси сифатида ишлаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top