Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Google егулик фотосуратидан калорияларни ҳисоблаш устида иш олиб бормоқда
07:14 / 03.06.2015
1010

Google компанияси муҳандиси Кевин Мерфи Бостонда бўлиб ўтган Rework Depp Learning анжуманида компания бирор егулик фотосуратини таҳлил қилиб, ундаги мавжуд калорияларни ҳисобловчи технология устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда Popular Science журнали хабар бермоқда.

Ҳисоблаш алгоритмлари Im2Calories номини олди. Бу алгоритмларга кўра тизим ликопчадаги егуликларни (масалан, иккита тухум, иккита блинчик ва 3 бўлак бекон) таҳлил қилиб, порцияларни таққослаб, улардаги калорияларни ҳисоблаб чиқади. Егуликни таҳлил қилишда суратнинг сифати унча аҳамият ўйнамайди, Instagram'даги сифат етарли бўлади.

Айни пайтда тизим унча тўғри ишламаяпти ва фойдаланувчилар ликопчадаги егуликларни сканерлаш натижаларига ўзлари тузатиш киритиш имкониятига эгалар. Ушбу технологиянинг бозорга чиқарилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмади.


Улашинг
  • Теглар:
Top