Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойда сув остига ғарқ бўлган кеманинг 430 йўловчиси тақдири номаълумлигича қолмоқда
11:32 / 03.06.2015
1402

Хитойнинг Янцзи дарёсида бир кун муқаддам чўкиб кетган туристик кеманинг 430 йўловчиси дом-дараксиз кетганлар сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.

Ҳозирга келиб 14 киши қутқарилган. Транспорт вазирлиги берган маълумотларга қараганда, кема бортида 405 йўловчи ва 46 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Қутқарув операциясида 4 мингдан ортиқ мутахассис иштирок этмоқда, улар орасида полициячилар, ўт ўчирувчилар ва армия бўлинмалари мавжуд.

Яқин 24-36 соат ичида об-ҳаво шароитлари қутқарувчиларга тўсқинлик қилиб туради.


Улашинг
  • Теглар:
Top