Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қирғизистон туризмдан кутилганидан 10 баробар кам солиқ олмоқда
13:10 / 04.06.2015
1117

Туризм соҳасидан Қирғизистон бюджетига келадиган даромад кутилган ҳажмдан 10 баробар камдир. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Темир Сариев ёзги туристик мавсумга тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган кенгайтирилган мажлисда айтиб ўтди.
“Туризм мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 3-4 фоизини беради. Барча соҳалардан йилига тўпланадиган солиқ миқдори 100 млрд сомга тенг. Яъни туризм соҳасидан 3 млрд сом солиқ олишимиз керак. Аммо ўтган йили, масалан, бор-йўғи 350 млн сом олдик, бу эса кутилганидан 10 марта камдир”, – таъкидлади Сариев.
Таъкидланишича, Иссиқкўлдаги йирик меҳмонхонанинг йиллик тушуми 3 млн сомни ташкил қилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top