Тошкентда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Корея-Ўзбекистон симпозиуми бўлиб ўтади
13:17 / 04.06.2015
763

2015 йилнинг 5 июнь куни Корея Халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (KOICA) Ўзбекистондаги идорасининг очилишига 20 йил тўлишини нишонлайди.
Шу муносабат билан ташкилот ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Корея-Ўзбекистон симпозиумини ўтказади. Тадбир Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг келажакдаги стратегиясини муҳокама қилишга бағишланади.
Симпозиумда бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов, Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси Ли Ук Хен, KOICA президенти ўринбосари Чве Сонг Хо, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳоказа қилиш вазири Азиз Абдуҳакимов, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари Шавкат Тўлаганов ва бошқа олий мартабали шахслар иштирок этади.


Улашинг
  • Теглар:
Top