Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бэйл "Реал" раҳбариятига ўнг қанотда ўйнамоқчи эмаслигини айтди
10:50 / 05.06.2015
1832

«Реал»нинг уэльслик ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл клуб раҳбариятига ҳужумнинг ўнг қанотида ўйнаш нияти йўқлигини билдирди. Гаретнинг айтишича, ўнг қанотдан ўйнаш орқали у жабр чекмоқда.

Шу билан биргаликда Криштиану Роналду ҳужумнинг марказида ўйнамоқчи эмас. У чап қанотда ва эркин футболчи сифатида ҳаракат қилмоқчилигини билдирган.

Аввалроқ, «Реал» жамоасининг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес Криштиану Роналдуни ҳужумнинг марказига қўйиб, Бэйлни чап қанотга ўтказмоқчи экани ҳақида маълумот тарқатилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top