Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ЕИ Қримга нисбатан санкциялар муддатини яна бир йилга узайтирди
21:27 / 05.06.2015
2081

ЕИ Қримга нисбатан санкциялар муддатини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақида Европа кенгаши матбуот хизмати хабар берган.

Қримга нисбатан санкциялар 2014 йилнинг 25 июнида жорий этилган бўлиб, унга кўра Қрим маҳсулотларини сотиб олмаслик ва ҳудуд иқтисодиётига инвестиция киритмаслик кўзда тутилган.

Санкцияга мувофиқ, яриморол маҳсулотлари Украина сертификатига эга бўлмаса, импорт қилинмаслиги, кўчмас мулкларини сотиб олмаслик, Европалик туроператорларга Қрим бўйича хизмат кўрсатмаслик, Қрим транспорти, телекоммуникация ва энергетика соҳасини, жумладан нефть ҳамда газни қайта ишлаш борасида технологияларни тақдим этмасликни ўз ичига олади.

Аввалроқ The Wall Street Journal нашри ЕИ яқин ҳафтада Россияга қарши санкциялар муддатини кейинги йил январигача узайтиришини маълум қилган эди. Кейинчалик мазкур масалада РФ бош вазири Дмитрий Медведев агар ЕИ шундай қарор қабул қилса, унга жавоб ҳам ўзига яраша бўлишини таъкидлаган.

 

Улашинг
  • Теглар:
Top