Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Эстония АҚШга ўз давлат ҳарбий объектларига кириш учун рухсат берди
07:29 / 05.06.2015
1931

Эстония ҳукумати АҚШ билан уларга мамлакатдаги давлат ҳарбий объектларига киришга рухсат берувчи келишувни маъқуллади. Бу ҳақда Postimees нашри хабар бермоқда.

Келишувда, хусусан, Эмаридаги авиабаза, Тапа шаҳри ва марказий полигон АҚШ ҳарбийлари ўзлари учун зарур бўлган инфратузилмани барпо эта олишлари мумкин бўлган ҳудудлар сифатида келтирилган.

“Иттифоқчиларимиз бизнинг хавфсизликка ўзининг ҳиссасини қўшишга ва инвестиция киритишга тайёр. Эстония яхши хўжайин сифатида ўз томонидан мақбул иш шароитлари таклиф қилмоқда, февралда ҳукумат ҳарбий базаларни янгилаш учун 5 йил давомида 40 млн евро ажратилишини маъқуллади”, деб айтди Эстония Мудофаа вазири Свен Миксер.

Лойиҳаларнинг қурилиши ҳамда ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши ва рухсат олиш ишлари учун Эстония Мудофаа вазирлиги жавоб беради.


Улашинг
  • Теглар:
Top