Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Facebook кучсиз смартфонларга мўлжалланган тармоқ иловасини тақдим этди
19:39 / 05.06.2015
1280

Facebook ижтимоий тармоғи ўз иловасининг кучсиз ҳамда интернет тезлиги секин смартфонларда ишлатишга мўлжалланган Lite версиясини тақдим этди.

Илованинг ҳажми 1 МБдан кичик бўлиб, у орқали янгиликлар лентасини ва янги чоп этилган мақом ҳамда суратларни кўриш мумкин бўлади. Facebook Lite Android смартфони фойдаланувчилари кўчириб олишлари мумкин.

Ҳозирда тармоқнинг янги иловасини Осиё мамлакатлари фойдаланувчилари кўчириб олишлари мумкин. Яқин кунларда Лотин Америкаси, Африка ва Европа фойдаланувчилари учун ҳам иловани кўчириб олиш имконияти яратилади. 


Улашинг
  • Теглар:
Top