Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Порошенко Донбассда қалбаки гривналар босилаётганини айтмоқда
20:29 / 05.06.2015
2206

Украина президенти Пётр Порошенко Донбасс ҳудудида қалбаки гривналар босилаётганини айтмоқда. Бу ҳақда УНИАН ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Бизда Донецк ҳудудида тайёрланган қалбаки гривналарнинг илк намуналари бор. Биз Украинанинг молия-банк тизимини ҳимоя қилишимиз лозим”, деб айтди Порошенко.

Порошенконинг айтишича, Украина жануби-шарқида молия-банк тизими давлат регулятори банкларнинг фаолиятини Украина қонунчилига мувофиқ тартибга солишни амалга ошира олиши билан яна нормал ишлашни бошлайди.

Аввалроқ Донецкдаги айирмачилар маошларини қалбаки гривналарда олаётганлари маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top