Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин хорижда куч ишлатиш имкониятидан фойдаланиши мумкин
06:30 / 05.06.2015
8227

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин ўзининг конституцион ҳуқуқи сифатида хорижда куч ишлатиш имкониятидан фойдаланиши мумкинлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Президент ўзининг исталган конституцион ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Бу унинг ҳуқуқи”, деб таъкидлаб ўтди Песков.

Қайд этилишича, Россия Конституциясига кўра, президент буни амалга оширишдан аввал Федерация кенгашидан хорижда куч ишлатишга рухсат олиши керак бўлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top